Элёр Ғаниев Грузияга кетяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев яқин кунларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Грузияга сафар қилади. 

Ташрифнинг мақсадларидан бири Баку-Тбилиси-Карс темир йўли лойиҳасини ва Грузия томонидан транзит имкониятларидан фойдаланишни ўрганиш. 

2017 йилда фойдаланишга топширилган Баку-Тбилиси-Карс темир йўли лойиҳаси Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа, хавфсиз ва энг тежамкор бўғинга айланган.

Маълумот учун, Баку-Тбилиси-Карс темир йўл тармоғи Озарбайжон, Грузия ва Туркия ҳудудларидан ўтади. Унинг юк ўтказиш ҳажми йилига 17 млн тоннани ташкил этади. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг охирида тугалланиши режалаштирилган эди, бироқ 2017 йилнинг иккинчи ярмида тугалланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элёр Ғаниев

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг