Электрон ҳукумат марказига янги директор тайинланди
Жамият
−
29 декабр 2021 6469 1 дақиқа
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Aзиз Ҳакимович Мухиддинов директор этиб тайинланди.
Aзиз Мухиддинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Маълумоти олий.
Иқтисод фанлари номзоди. Ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда “Ўзбектелеком” AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.
2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2017-2018 йилларда “UZINFOCOM” ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилдан шу кунга қадар “UNICON.UZ” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август