Электр энергиясини ҳисоблаш янгича принципда амалга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида: 

•    электрон ҳисоблаш назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси – истеъмолчи” принципида жорий қилинади;

•    ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;

•    аҳоли яшаш пунктларида барча электр энергияси истеъмолчиларига, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;

•    ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг октябрь ойида республика бўйича жами 850 минг 204 та 1 фазали ва 88 минг 312 та  3 фазали электр энергияси ҳисоблагичлари ектазиб берилади.

Қарор билан вилоят ва туманларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини назорат қилиш, натижадорлигини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг