Электр энергияси учун тўловлар вақтинча чекланиши маълум қилинди
Жамият
−
02 Ноябрь 2022
117131 ноябрь соат 23:00 дан 3 ноябрь соат 22:00 га қадар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар бермоқда.
Бунга сабаб сифатида акциядорлик жамиятининг маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари олиб борилиши кўрсатилган.
Шунингдек, истеъмолчилар электр энергияси бўйича маълумотларни ҳам вақтинча кўролмайди. Бироқ, кўрсатилган ушбу муддат ичида қарзга кирган истеъмолчилар тармоқдан узилмайди.
ЎзА эълон қилган хабарга кўра, икки кун давомида мобил иловалардан ташқари, банк кассалари орқали ҳам тўловни амалга оширишнинг иложи бўлмаслиги мумкин.
ҲЭТ Марказий банкни биллинг тизимидаги профилактика ишларидан 29 сентябрда хабардор қилган.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси