Элдор Шомуродов уйланяпти
Спорт
−
28 Декабрь 2019 26993 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугун, 28 декабрь куни уйланмоқда. Бу ҳақда МТЖ вакили Достон Ҳамдамов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Transfermarkt” портали маълумотига кўра, 24 ёшли ҳужумчи бугунги ҳолат бўйича 6,5 млн еврога баҳоланяпти. 2019 йилнинг февраль ойида футболчи 1 млн еврога баҳоланганди.
Қайд этиш керакки, Шомуродовнинг самарадорлиги россия премьер лигаси стартининг топилмаларидан бўлди. Ҳужумчи дастлабки 12 турда 10 та гол урди. Бироқ 2019 йилнинг октябрь ойидан бери у гол урмади.
Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов “Штутгарт” (Германия) ва ЦСКА (Россия) ҳужумчининг трансфери учун 10 млн евро таклиф қилганини маълум қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь