Элдор Шомуродов Турин клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клубининг ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туриннинг “Торино” клубида давом этириши мумкин. Бу ҳақда “Romapress” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Турин клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлар қидирмоқда. Шомуродов эса Римда деярли ўйин амалиётисиз қоляпти. Шу сабабли ўзбекистонлик футболчи Жаҳон чемпионати сабабли юзага келадиган танаффусдан кейин “Рома”ни тарк этиши мумкин.

“Tuttosport” нашрининг ёзишича, “Торино” расмийлари Элдорнинг атрофидагилар билан музокаралар ўтказган ва бу ижобий якунланган.

Шомуродов 2021 йилда “Женоа”ни “Рома”га алмаштирди. Аммо Элдорнинг Рим клубидаги фаолияти у қадар омадли чиқмади. Шунинг учун жамоани алмаштириш Шомуродов учун  тўғри қарор бўлиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда Элдор Шомуродов “Рома” сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик иқтидор эгасини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

852

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг