Элдор Шомуродов кам ўйнаса ҳам фойдали бўлмоқда – Венсан Кандела

Спорт

image

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида кам майдонга тушаётган бўлса-да, фойдали ўйнамоқда. Бу ҳақда Италия А Серияси афсоналари ва ўзбек футболи юлдузлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви доирасида Тошкентга келган "Рома"нинг собиқ футболчиси Венсан Канделланинг сўзларига таяниб, QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

“Элдор Шомуродов ва Жозе Моуриньо учун бу – “Рома”даги биринчи мавсум. Элдор кам ўйнаётган бўлса-да, жамоага фойда келтирмоқда.  Элдорнинг жисмоний устунликлари ва техникаси ёқади. Агар айрим камчиликларини тўғрилай олса, янада кучли футболчига айланади”, дейди франциялик жаҳон чемпиони.

(Чапдан ўнгга иккинчида Венсан Канделла)

Маълумот учун, эртага, 18 май куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбек футболи юлдузлари А Сериянинг афсонавий футболчиларига қарши баҳс олиб боради.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг