“Эль классико”дан кейин “Реал” ҳимоячиси билан шартномани узайтирмайдиган бўлди

Спорт

image

12 январь куни Испания Суперкубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди ва финалда “Реал” ва “Барселона” клублари тўқнаш келди. Мадрид клуби йирик 2:5 ҳисобида мағлубиятга учради ва бу Лукас Васкеснинг жамоани тарк этишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Defensa Central” хабар берди.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳимоянинг ўнг қанотида Лукас Васкеснинг ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди. Раҳбарият ушбу ўйиндан кейин Васкес билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди ва Перес “Ливерпуль” юлдузи Трент Александр-Арнольдни қўлга киритиш учун қўлидан келганини қиладиган бўлди.

Маълумот учун, жорий мавсум 33 ёшли Васкес “Реал” сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, 3,5 миллион еврога баҳоланаётган испаниялик футболчининг “қаймоқранглилар” билан шартномаси шу йил ёзида якуналанади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Лукас Васкес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг