“Эль-Класико” олдидан “Реал” “Лейпциг”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

−

image

Кеча, 21 октябрь куни Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби Чемпионлар лигасининг учинчи тури доирасида ўз майдонида Германиянинг “Лейпциг” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди.

Ғолиблар сафида Бернарду Силва (44-дақиқа), Арда Гюлер (52), Килиан Мбаппе (83) ва Ян Диоманде (87) гол урди. “Лейпциг”нинг ягона голига Тижам Гомис (85) муаллифлик қилди. Силванинг ушбу голи “қаймоқ-ранглилар” сафидаги дебют гол бўлди.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” Чемпионлар лигасида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Бунга қадар мадридликлар Италия клубларига қарши майдонга тушиб, ўз уйида “Интер”ни 2:1, сафарда эса “Рома”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

Маълумот учун, кейинги учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари жорий йилнинг 4 ноябрь куни сафарда Грециянинг “АЕК Афина” клубига қарши баҳс олиб боради.

“Лейпциг” эса учта ўйиндан кейин иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Германия жамоаси кейинги турда, жорий йилнинг 4 ноябрь куни, ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг