Эквадорда 100 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

Олам

image

Кеча, 9 май куни Эквадорнинг Санто-Доминго-де-лос-Тсачилас шаҳридаги Белла-Виста қамоқхонасида тартибсизликлар бошланди. Оқибатда 100 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда “Анадолу”агентлиги хабар берди.

“43 маҳбус вафот этди, тергов давом этмоқда. Қўзғолоннинг сўнгги соатларида 100 дан ортиқ маҳбус бедарак йўқолган”,  дейилади хабарда. 

Эквадор Ички ишлар вазири Патрисио Кастильога кўра, хавфсизлик чоралари туфайли 112 маҳбус қочишининг олди олинган.

“Қамоқхонадаги вазият тўлиқ ҳарбийлар назоратида, қочоқларни қўлга олиш бўйича операция бошланди. Тинтувлар натижасида камералардан ўқотар қуроллар ва кесувчи буюмлар олиб қўйилди”, дейди вазир.

Эквадорда 30 000 кишилик 65 та қамоқхонада 39 000 га яқин маҳбус ва маҳкум бор. Вақти-вақти билан тўдалар ўртасидаги тўқнашувлар одамларнинг ўлими билан якунланадиган тартибсизликларга олиб келади.

Ўтган йилдан бери мамлакатда жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 400 дан ортиқ маҳбус ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг