Экспортёрларга қандай имтиёзлар берилгани очиқланди

Жамият

image

Энди экспортёр экспорт шартномасини бажариш учун ҳеч иккиланмасдан кредит олиши мумкин. Чунки, миллий валютада олган кредити фоиз ҳаражатларининг 10 фоизигача бўлган қисми давлат бюджетидан компенсация қилиб берилади. 

Бу ҳақда бугун, 31 октябрь куни Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги махсус қарорга бағишланган  матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда 5 минг 235 та экпортёр  фаолият олиб бормоқда. Улани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу жумладан, экспортёрга кредит олиш учун гаров таъминоти етишмаса, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан кредит суммасининг 50 фоизигача (4 миллиард сўмгача) қисми учун кафиллик олиши мумкин. 

Бундан ташқари “Ўзбекинвест” суғурта компанияси хизматларидан фойдаланилганда олган кредитини, тасдиқланган аккредитивини, қисқа муддатли дебитор қарздорлигини хатарлардан суғурталаш имкониятига эга бўлади. 

Тадбиркор кредит олишида гаров таъминоти етишмаган тақдирда кредит суммасининг 50 фоизгача қисмига суғурта полиси олиши ва тижорат банкига гаров сифатида тақдим қилиши мумкин.

Экспорт салоҳияти ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жасур Авезовга кўра, шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 47 экспортёр тадбиркор кредит олиш жараёнида белгиланган турдаги имтиёздан фойдаланган. 

Уларга 104 миллиард сўмлик кредит олишда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз харажатларининг 1 қисмини компенсация қилиш бўйича имтиёз берилган. 4 тадбиркорга эса 7 миллиард сўмлик кредитлар бўйича кафиллик беришда ёрдам қилинган. 

 Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан шу кунга қадар 8 та халқаро кўргазмаларда 105 та тадбиркорларнинг иштирок таъминланди ва уларнинг қатнашиши билан боғлиқ 2 миллиард сўмдан ортиқ харажатларига молиявий кўмак берилди.

Жорий йил сўнгига қадар Хитойнинг Шанхай шаҳрида "Сhina International Import Expo" халқаро импорт кўргазмаси, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 10-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "FOODEX SAUDI 2019" халқаро озиқ-овқат кўргазмаси ҳамда Польша пойтахти Варшавада 20-22 ноябрь кунлари ўтказиладиган "Fast Textile Fair-2019" халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этадиган экспортёрларнинг рўйхати шакллантирилган ва уларга молиявий кўмак берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Экспортёрларга қандай имтиёзлар берилади

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар