Экология қўмитасининг масъул лавозимларига раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
12 Апрель 2019 7447 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни имзолаган қарорлари билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига икки ўринбосар тайинланди.
Қарорга кўра, Ибратжон Алижонович Каримов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳабибулла Зиядуллаевич Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси