Экоқўмита раисининг рухсати билан камёб қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани айтилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида камёб қўнғир айиқ ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Эътиборли жиҳати, бунга Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан рухсат берилгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йил 3 март куни Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П.га Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган 2 та Тяньшан қўнғир айиғини отишга №400030-сон рухсатнома берилган.

Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан жорий йилнинг 31 март куни рўйхатга олинган.

Овчи – Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П. эса Бўстонлиқ туманида 1 та қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушган. Унинг яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор. Мазкур айиқлар Ўзбекистонда атиги 150 дона атрофида қолган.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ушбу ҳолатга “Қўмита раҳбарининг ўзини ашаддий бронконьер ва бронконьерликни қўллаб қувватлайдиган шахс кўринади”, дея муносабат билдирди. Депутат бу масалада парламент назорати кераклигини таъкидлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг