Ёғингарчилик сабаб Тошкентда Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади
Жамият
−
06 Июнь 2019
5705Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг “Toshkentland” боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
LiveБарчаси