Эден Азар АПЛга қайтиши мумкин

Спорт

image

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эден Азар АПЛга қайтиши мумкин. Бельгиялик футболчига “Арсенал” даъвогарлик қилмоқда. “Tўпчилар”эҳтимолий трансфер борасида аллақачон “лос бланкос” билан алоқага чиққан. Шунингдек, футболчига “Ньюкасл” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

31 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи “Реал Мадрид”ни тарк этишни истамаяпти ва келаси мавсумда жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун курашмоқчи. “Реал Мадрид” клуби эса бельгиялик футболчини сотишга қарши эмас.

Маълумот ўрнида, Эден Азарнинг “Реал Мадрид” билан имзолаган шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Бельгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда “қаймоқранглилар” сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган. “Transfermarkt” портали Азарни 18 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг