Эбола вируси Ўзбекистон учун хавфлими?
Жамият
−
02 Июнь 3169 2 дақиқа
Конго Демократик Республикасида тарқалаётган Эбола вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш хавф паст. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.
Эбола вируси инфекцияси жиддий касаллик бўлиб, айниқса Африка қитъасида тез-тез учрайди. Бу вирус касалланган ҳайвонларнинг қон, нажас, сийдик, тер, сўлаги ва бошқа тана суюқликлари орқали юқиши мумкин. Эбола вируси инфекциясини даволашнинг ўзига хос усули йўқ, инфексияланган одамларни даволаш эса симптоматик терапия билан амалга оширилади. Жорий йилда Африкада Эбола билан касалланиш 263 та тасдиқланган ҳолатлар қайд этилган. Конго Демократик Республикаси эпидемия маркази ҳисобланмоқда.
ЖССТ Эбола глобал пандемия чақириш эҳтимоли паст деб баҳоламоқда. Шунингдек, ушбу касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиши хавф паст ҳисобланади.
“Касалликни мамлакатимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари томонидан давлат чегараларида кириб келаётган фуқаролар тиббий кузатуви олиб борилмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор”, дейилади хабарда.
Шу ўринда фуқаролардан Эбола вируси фаол тарқалган мамлакатлар ва минтақаларга саёҳат қилмаслик сўралади.
Эбола вируси касалланган одам ёки ҳайвоннинг биологик суюқликлари билан тўғридан тўғри мулоқот орқали юқади. Шу сабабли қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралади:
- ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилишдан сақланиш зарур: приматлар (маймунлар, шимпанзелар) ва кўршапалаклар яшайдиган жойларга бормаслик керак;
- экзотик таомлардан сақланиш лозим: ёввойи ҳайвонларнинг гўшти ёки хом овқатларни емаслик керак;
- касал одамлардан – нафас олиш йўлларида шамоллаш аломатлари, иситма, тошма ёки қон кетиш белгилари бўлган одамлардан хавфсиз масофани сақлаш лозим;
- қўлларни иложи борича тез-тез совун билан ювиш ёки дезинфектсияловчи воситадан фойдаланиш даркор;
- фақат қадоқланган ёки қайнатилган сув ичиш керак;
- эндемик ҳудуддан қайтгандан кейин 21 кун давомида соғлиқни диққат билан кузатиб бориш лозим (бу стандарт инкубация даври);
- агар иситма, ҳолсизлик, қусиш ёки диарея пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Шунингдек, яқинда эпидемия хавфи бор ҳудудга саёҳат қилганлардан шифокорга хабар бериш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эпидемияларга тайёргарлик кўриш коалицияси Эбола вирусининг Бундибугё штаммига қарши вакцина ишлаб чиқиш учун бир нечта тадқиқот гуруҳлари, жумладан, Moderna’га қарийб 60 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси