E витамини етишмовчилиги қандай оқибатларга олиб келади?
Саломатлик
−
12 Ноябрь 2021
18076Диетолог Ольга Чунтонова E витаминининг организмдаги етишмовчилигини қандай қоплаш ҳақида маълумот берди.
“E витамини кўпинча “аёллар витамини” деб аталади. У танани эрта қаришдан ҳимоя қилади ва соғлом фарзанд туғилишига ёрдам беради. E витаминининг етишмаслиги репродуктив функциянинг бузилишига олиб келади”, деб таъкидлаган эксперт.
Таъкидланишича, E витамини етишмовчилигининг асосий кўринишлари — мушаклар дистрофияси, ҳаракат мувофиқлаштирилишининг бузилиши ва кўриш қобилиятининг ёмонлашиши.
“Тери эластиклигини йўқотади, сочлар нурсиз бўлиб, сина бошлайди”, дея қўшимча қилган Чунтонова.
Диетолог E витаминини ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтган: бодом, брокколи, қизил икра, булғор қалампири, буғдой уруғи ёғи, авакадо.
“Витаминни профилактика сифатида қабул қилиш мумкин, D витамини билан биргаликда истеъмол қилиш бундан мустасно. А ва С витаминлари, аксинча, E витамини билан мос келади. Витамин эпилепсияда тавсия қилинмайди”, дея хулоса қилган мутахассис.
LiveБарчаси