“E-IJRO AUKSIONI”: 229-моддани қўллаб-қувватлашни талаб қиламиз

Жамият

image

Давлат мулкини ҳусусийлаштириш инвестицияларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишда самарали воситадир. Бундай хусусийлаштириш ишлари айни вақтда “E-IJRO AUKSIONI” орқали онлайн тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Аммо, инвестор ишониб мулкни электрон сотиб олганидан сўнг, бу мулк ижрога қаратилгани нотўғри эканлиги белгиланиб қайтариб олинган ҳоллар мавжуд. 

QALAMPIR.UZ билан суҳбатда “E-IJRO AUKSIONI” онлайн маркази директори Муҳиддин Ходжаев мазкур масала юзасидан ўз муносабатини билдирди. 

“Президент томонидан янги қарор қабул қилинди. Унга кўра, баённомада ютиб чиққан шахс инсофли ғолиб деб айтилади. У мулк савдога чиққанида камчилиги борми, йўқми бехабар бўлади. Ерни сотиб олиб, қонуний эга чиққанидан сўнг, ундан мулкни қайтариб олишга йўл қўйилмайди. 

Фуқаролик кодексининг 229-моддаси мавжуд. Биз уни ҳамма қўллаб-қувватлашини талаб қиламиз. Суд қарори бўйича мулкни тортиб олиш ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда 229-модданинг иккинчи қисмида аниқ қилиб ёзилган. Кимки “инсофли ғолиб” бўлса, у аукционда қатнашаётганда ҳеч нимадан хабари бўлмайди. Сайтга кириб, ҳамма қатори қатнашиб энг юқори баллни олиб мулкка эга бўлади. Фуқаролик кодекси ҳам уни қўллаб-қувватлайди. Ундан мулкни тортиб олиши мумкин эмас. Бундай ҳолатларда юристларимиз билан ғолиб тарафда бўламиз”, дея марказ директорининг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам хусусий мулк дахлсиз деб белгиланган. Шу сабабли, хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди. Бу масала юзасидан Президент қарорида ҳам алоҳида келтириб ўтилган. Бироқ бу қоиданинг амалда ижроси таъминланмагани сабаб бундай ишларни ҳаттоки суд жараёнларида ҳам ўтказилаётганлиги ачинарли ҳол, албатта. Давлат активларини бошқариш агентлигининг даъволари билан бу йил 13 та суд иши нотўғри кўрилаётганлиги сабаб тугатилганлиги фикримиз исботидир.  


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳиддин Ходжаев

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар