“Э, дема менга”. Қирғизистонда депутатлар ўзаро тортишиб кетди (видео)
Олам
−
17 Июнь 2021
8811Бугун, 17 июнь куни Қирғизистон Жўқорғу Кенгесида (Юқори кенгаш) депутатлар Оқилбек Кемелов ва Нурбек Мурашев ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Маълум қилинишича, аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақаларни ривожлантириш қўмитаси йиғилишида депутат Кемелов бир неча дақиқа давомида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Улуғбек Мариповни танқид қилган. Мариповнинг жавобидан кейин, депутат сўзида давом этаверган. Бунга ҳамкасби Мурашев қоидаларга риоя қилишни ва бошқаларга ҳам сўз беришни илтимос қилган.
Видеолавҳада кўриниб турибдику, Мурашевнинг гапи Кемеловга ёқмаган ва оғзаки айтишувдан сўнг, у ўрнидан туриб, ҳамкасбига ташналмоқчи бўлган. Бироқ, бошқа депутатлар уларни тўхтатган.
Қайд этиш керакки, Оқилбек Кемелов спорт устаси ва кулату бўйича Қирғизистоннинг уч карра чемпиони. 2016 йилда у Иссиқкўл вилоятидаги “Кулатуу эртаймаш WEF” Федерациясини бошқарган.
LiveБарчаси