Эҳтиёт бўлинг! Ўзбекистонда яна бир дори муомаладан чиқарилди
Wellness
−
03 April 2023 14114 1 minute
Ўзбекистонда “Tutukon Neo” дори воситаси зарур ишлаб чиқариш амалиётини бузгани учун муомаладан чиқарилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази фуқароларни мазкур дори воситасидан огоҳ бўлишга чақирди.
Маълум қилинишича, Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS қарорига биноан, Испаниянинг “Labaratorio Miquyel Y Garriga Inc, S.L.” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Tutukon Neo” (флаконларда) дори препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилгани аниқланган.
Марказ мазкур дорининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келган бир қатор серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йили 20 нафар бола Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика фирмаси ишлаб чиқарган “Док-1 Макс” йўтал сиропларини истеъмол қилиши оқибатида вафот этган эди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November