Дзюдо. ЖЧнинг учинчи куни ҳам Ўзбекистон учун медалсиз якунланди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионти баҳслари давом этмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар бугунги кунги беллашувларни ҳам мувафаққиятсиз якунлашди.

+73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Муроджон Йўлдошев илк босқичда гамбиялик Фае Нижиени “вазари” баҳоси билан мағлубиятга учратди. Кейинги босқичда Йўлдошев қирғизистонллик Эртур Турдибоевдан устун келиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Чорак финалда Муроджон Жаҳон чемпиони ва 3 карра Мастерс мусобақалари ғолиби япониялик Соичи Хашимотонинг тўсиғидан ўта олмади. 

Ушбу вазнда иштирок этаётган яна бир Ўзбекистон вакили Шаҳрам Аҳадов ҳам чорак финалда иштирокини тугатди. Илк босқичда АҚШ вакили Доминик Родригеснинг тўсиғидан ўта олган Аҳадов, саралашнинг иккинчи беллашувида испаниялик Салвадор Касес Росани сўнги сонияларда мағлубиятга учратганди. Чорак финалда у озарбайжонлик Ҳидаят Ҳейдаровга мағлуб бўлди

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон вакиллари мундиалдаги иштирокларини эрта якунлашга мажбур бўлишди. -52 кгда баҳсларга киришган дзюдочи Шукуржон Аминова жанубий кореялик Мими Хухга Golden Score'да имкониятни бой берган бўлса, Нилуфар Эрмаганбетова бразилиялик Рафаэла Силванинг тўсиғидан ўта олмади.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг