Дзюдо. Йирик турнирда Ўзбекистон вакилларининг рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақа ўтказилади.

Турнирда 65 та мамлакатдан 419 нафар дзюдочи иштирок этади. Мукофот жамғармаси 154 000 долларни ташкил қилувчи мусобақа спортчиларга Париж-2024 Олимпиадаси учун муҳим очколарни тақдим этади. Ўзбекистонлик 9 нафар спортчи турли вазнларда мамлакат шарафини ҳимоя қилишади. 

Эркаклар:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Алехандру Раису (Руминия);

Обидхон Нўмонов - Сайид Ал Нақби (БАА);

-100 кг: Отабек Тўрабоев -  Қайсар Хан (Покистон);

+100 кг: Бекмурод Олтибоев - Мустафо Фофана (Гвинея).

Аёллар:

-48 кг: Халимажон Қурбонова - Жованна Прадо (АҚШ);

-52 кг: Диёра Келдиёрова (биринчи босқичдан озод этилган);

-57 кг: Шукуржон Аминова - Нгуен Пхуонг (Вьетнам);

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Луиса Бонилла (Колумбия);

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Метка Лобник (Словения).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин медалга эга чиқиб,тарихий натижа қайд этганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг