Ўзбекистонлик дзюдочи БААда ўтказилаётган йирик мусобақада медални нақд қилди
Спорт
−
21 Октябрь 2022
3501Айни кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа баҳслари бўлиб ўтмоқда. Беллашувларда 9 нафар ўзбекистонлик спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бугун, 21 октябрдаги дастурда аёллар ўртасида 52 кг вазнда иштирок этаётган Ўзбекистон вакиласи Диёра Келдиёрова мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди. Дастлабки босқичда испаниялик Ана Перес Бокс, чорак финалда марокашлик Сумия Ирауинидан устун келган Келдиёрова, ярим финалда икки карра Олимпиада совриндори италиялик Одетте Жуфридани “иппон” баҳоси билан доғда қолдирди.
Кечки дастурда Диёра Келдиёрова олтин медаль учун франциялик Астрид Гнетога қарши татамига чиқади.
Эслатиб ўтамиз, “катта дубулға” туркумига кирувчи мусоба 23 октябрга қадар давом этади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси