Дзюдо. Тўрабоев ЖЧда Ўзбекистонга иккинчи олтин медални тақдим этди (видео)
Спорт
−
11 Октябрь 2022
6889Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг бугун, 11 октябрдаги баҳслари ҳам Ўзбекистон учун омадли якунланди. -100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Музаффар Тўрабоев Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Финалда Тўрабоев канадалик Кайл Реесга қарши татамига чиқиб, Golden Score'да ғалабани қўлга киритди.
Бугунги кун дастурида аёллар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ирисхон Қурбонбоева ЖЧдаги илк беллашувини польшалик рақиби Бита Пасут-Кложкога қарши ўтказди ва Golden Score'да имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатида мезбонлар ҳозирча иккита олтин медални қўлга киритишди. Мусобақа баҳслари 13 октябрга қадар давом этади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь