Дзюдо. Диёра Келдиёрова “катта дубулға” мусобақасида кумуш медални ютди
Спорт
−
21 Октябрь 2022 4517 1 дақиқа
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова БАА пойтахти Абу-Даби мезбонлик қилаётган “Катта дубулға” турнирида -52 вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Диёра Келдиёрова финал беллашувида франциялик Астрид Гнетога “вазари” баҳоси билан мағлубиятга учради.
Ушбу натижа орқали Келдиёрова жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида эса 350 очкога эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг соврин жамғармаси 154 000 долларни ташкил этади.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь