Мирзиёев бевосита томоша қилган беллашувда Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Бугун, 10 октябрь куни Тошкента ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида Давлат Бобонов олтин медални қўлга киритди.

Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов финалда италиялик Кристиан Парлатига қарши татамига чиқди. Бобонов рақиби устидан ғалаба қозонди ва чемпионга айланди. Давлат финалга қадар словакиялик Петер Зилка, кореялик Жу Юп Ҳан, болгариялик Ивайло Иванов ва Токио 2020 Олимпиадаси чемпиони, грузиялик Лаша Бекаури устидан ғалаба қозонган эди.

Қайд этиш керакки, Бобоновнинг ғалабасига “Ҳумо” аренадан туриб, Ўзбекистон Рерпубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам гувоҳ бўлган.

10 октябрь кунги баҳсларда Давлат Бобоновдан ташқари Шоҳиста Назарова (-70 кг) ва Гулноза Матниёзовалар (-70 кг) иштирок этди. Назарова Хитой Таипейи вакиласи Ю Жунг Лиаога қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ютқазиб қўйди. Матниёзава эса ярим финалда хорватиялик Барбара Матичга имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтиш босқичида германиялик Мириам Буткерейт Матниёзова устидан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 13 октябрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг