Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-кунида нималар рўй берди?

Спорт

image

Кеча, 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг 1-кунида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Турнир кутилмаган натижаларга бой бўлди. -60 кг вазн тоифаси етакчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камран Нуриллаев саралаш баҳсларидаёқ мағлубиятга учради. Токио Олимпиадаси иштирокчиси Сардор Нуриллаев эса -66 кг вазнда бронза медалини қўлга киритди. Сардор айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) рейтингида 7-поғонани эгаллаб турибди (3569 очко).

Шунингдек, қизлар ўртасида 52 кг вазн тоифасида кутилганидек, Диёра келдиёрова барча рақибалари устидан ғалаба қозонди. Самарқандлик спортчи IJF рейтингида 10-ўринда бормоқда (3142 очко).

Қизлар. 48 кг:

1. Ҳалима Қурбонова (Хоразм)
2. Гулнур Муротбоева (Қорақалпоғистон)
3. Маҳсуда Бекжонова (Хоразм)
3. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

52 кг:

1. Диёра Келдиёрова (Самарқанд)
2. Сита Кадамбаева (Хоразм)
3. Умида Жуманиёзова (Қорақалпоғистон)
3. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)

57 кг:

1. Шукуржон Аминова (Хоразм)
2. Ёқутжон Абдуримова (Хоразм)
3. Хожар Шароатова (Сурхондарё)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

Эркаклар. 60 кг: 

1. Мирзоҳид Маҳаммаджонов (Фарғона)
2. Дилшод Баратов (Сурхондарё)
3. Баҳром Ботиров (Бухоро)
3. Отабек Отаназаров (Тошкент шаҳри)

66 кг:

1. Муҳриддин Тиловов (Тошкент вилояти)
2. Раҳим Субҳонов (Тошкент вилояти)
3. Сардор Нуриллаев (Самарқанд)
3. Бобур Важиев (Тошкент вилояти)

Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашувларда Ҳикматуллоҳ Тўраев, Шарофиддин Болтабоев, Ғиёсжон Бобоев, Суҳроб Турсунов, Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Нўмонов, Шермуҳаммад Жандреев, Достон Мейлиев, Муроджон Йўлдошев ва Жалолиддин Бойназаров сингари номдор спортчилар татамига чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чемпионати Дзюдо IJF

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг