Дзюдо. Бугун Ўзбекистоннинг тўрт вакили ЖЧ медаллари учун баҳсларга киришади
Спорт
−
08 Октябрь 2022 2585 1 дақиқа
Бугун, 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари старт олди. Бугунги дастурда тўрт нафар ўзбекстонлик дзюдочи ўз иштирокини бошлайди.
-73 кгда Шаҳрам Аҳадов Америа Қўшма Штатлари вакили Доминик Родригесга қарши татамига чиқади. Ушбу вазнда яна бир Ўзбекистон вакили Муроджон Йўлдошев гамбиялик Фае Нжие билан куч синашади.
Аёллар ўртасида -57 кгда Нилуфар Эрмаганбетова Бразилия жамоаси спортчиси Рафаэла Силва билан, Шукуржон Аминова эса Адина Кочконбаевага (Қирғизистон)/Мими Ҳуҳ (Жанубия Корея) қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган икки кун давомида Ўзбекистон вакиллари ҳозирча мусобақада совринли ўринларни қўлга кирита олишмади.
Шаҳзод Шукуров
Live
Барчаси