Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Февраль 2021 12495 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов ва вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилган. Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев туман ҳокими лавозимига Шавкат Тураевич Дарвишевни тавсия қилган. Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллаган.
Тайинловга қадар Дарвишев вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Дўстлик тумани собиқ ҳокими Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь