“Душманларга сигнал”: Эронда йирик “ракета шаҳри” очилди (видео)

Олам

−

image

Эронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳаво-космик кучларининг ер остида жойлашган янги ракета шаҳари очилди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Ракета мажмуаси Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Али Абдуллоҳи ва ИИҚК Ҳаво-космик кучлари қўмондони Сайид Мажид Мусавийга тақдим этилган. Хабар қилинишича, ер остида турли баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, уларнинг учириш қурилмалари жойлашган.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибаф янги ракета шаҳри Эроннинг душманларига аниқ ва ошкора сигнал эканини билдирган.

“ИИҚК Ҳаво-космик кучларининг янги ракета шаҳри очилиши – бу Эрон халқининг мамлакат мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасидаги қаътийлигининг намоён бўлишидир. Бугун намойиш этилган нарсалар ортида олимлар ва муҳандисларнинг кўп йиллик меҳнати, қўмондонларнинг донолиги ҳамда энг оғир шароитларда таслим бўлмай, ушбу кенг кўламли ва муҳим лойиҳани охирига етказган жангчиларнинг кечаю кундузлик кураши туради”, дейди парламент раиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эроннинг ядровий дастури ҳақида маълумот тақдим этганлик учун 20 миллион долларгача миқдорда мукофот берилишини, шунингдек бошқа жойга кўчиб ўтишда ёрдам кўрсатиш имкониятини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг