Душанбе Байдендан норози: АҚШ Президенти тожиклар “огородига тош отди”

Олам

image

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жон Марк Поммершаймга Жо Байденнинг тожиклар ҳақидаги фикрига нисбатан норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 14 сентябрь куни элчи Тожикистон ТИВга чақирилган ва унга AҚШ Президентининг Пенсильванияга ташрифи чоғидаги баёнотлари муносабати билан норозилик нотаси топширилган.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон АҚШ билан ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳурмат руҳида манфаатли муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Маълумот учун, АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистондан ўз фуқаролари, ҳарбий контингенти, шунингдек, афғонларни эвакуация қилиш вақтида одамлар самолёт шассисига осилиб олгани ҳақида фикр билдириб, “агар биз Тожикистонда бўлганимизда ҳам шассига осилиб оладиганлар топиларди”, деганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ, америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” Ашраф Ғани ҳукуматини ағдарди. Президент Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.

Қайд этиш керакки, АҚШни ҳолдан тойдирган Афғонистондаги кампанияни Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби Президентлар якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.


Мақола муаллифи

Теглар

норозилик нотаси

Баҳолаганлар

622

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар