Душанба куни Ўзбекистон–Покистон–Туркия ҳарбийлари машғулоти бошланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 апрель куни “Фориш” полигонида Ўзбекистон–Покистон–Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бугун, 20 апрель куни туркиялик ҳарбийлар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар шу ернинг ўзидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларда иштирок этиш учун “Фориш” полигонига йўл олди.

Махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 апрелга қадар давом этади. 

Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, бугун кечаси Покистон ҳарбий делегацияси ҳам Тошкентга учиб келиши кутилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг