Дўсаев, кет! Олма-отада Тўқаев тайинлаган ҳокимга қарши митинг ўтказилди
Олам
−
05 Февраль 2022
11175Бугун, 5 февраль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги Фанлар академияси биноси ёнида шаҳар маъмурияти рухсати билан 100 га яқин одам митингга йиғилди. Бу январь ойидаги тартибсизликлардан кейин бўлиб ўтган илк тинч митинг ҳисобланади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар маълум қилди.
Қайд этилишича, митинг январь фожиасида вафот этганлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланган. Намойишчилар янги тайинланган шаҳар ҳокими Ерболат Дўсаевнинг истеъфосини талаб қилган.
Умумий маънода митинг иштирокчилар қуйидаги бир қатор талабларни илгари сурган. Улар орасида:
• ҳокимлар сайловини жорий этиш;
• амалдаги шаҳар ҳокимини лавозимидан озод этиш;
• январ воқеаларидан кейин ҳибсга олинган бегуноҳ одамларни озод қилиш ҳам бор.
“Бизда бўлган барча ҳокимлар - Эсимов, Сагинтаев, Байбек, Храпунов - ҳаммасини бизга юклаб қўйишган. Уларнинг ҳеч бири шаҳарликлар билан мулоқот қилмаган. Энди Дўсаев шаҳар ҳокими бўлганидан кейин у шаҳар манфаати учун ишламайди. Шаҳарликларнинг талабига қулоқ солмайди. Ким тайинлаган бўлса, ўшанга ишлайди”, деган митинг иштирокчиларидан бири.
Бошқа бир митинг иштирокчиси минбарга кўтарилиб, ҳокимиятдан тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор этишни талаб қилган. Лекин уни “провокатор” деб куч ишлатиб, саҳнадан олиб кетган.
LiveБарчаси