Дунёнинг йирик сайтлари ишида узилишлар юз берди

Технология

image
0:00
0:00
download

Бугун, 8 июнь куни дунёнинг бир қатор йирик сайтлари, шу жумладан етакчи оммавий ахборот воситаларининг ишида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Amazon ва Reddit сайтлари билан бир қаторда CNN, “New York Times”, “Guardian”, “Financial Times”, “Independent” каби йирик Америка ва инглиз оммавий ахборот воситаларининг Интернет версиялари билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шунингдек, Британия ҳукуматининг веб-сайтининг очилишида ҳам муаммолар юзага келган.

BBC телерадиокорпорацияси, ўз навбатида, воқеа кўплаб йирик сайтларни қўллаб-қувватлайдиган Fastly булутли ҳисоблаш провайдери билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Ҳозида ушбу йирик сайтлардаги муаммолар бартараф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг