Дунёнинг қуруқ ҳудудлари миграция хавфи остида
Олам
−
30 Ноябрь 2023
39772050 йилга бориб 216 миллионга яқин одам қурғоқчилик туфайли ўз уйини ташлаб, хавфсизроқ ва фаровонроқ яшаш шароитларини излашга мажбур бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўрта ер денгизи, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ минтақалари қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўради, метеорологик прогнозларга кўра, бу ҳудудларда ёғингарчилик 30 фоизга камаяди.
“Анадолу” агентлиги ўз хабарида дунё бўйлаб қурғоқчилик таҳдиди, қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги вазият ва келажак учун прогнозларга эътибор қаратди.
Иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган қурғоқчилик узоқ муддатли зарарлари билан кўплаб соҳаларга, асосан қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва энергетикага таъсир қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси асосида тайёрланган ҳисоботга кўра, ҳар йили дунёда 55 миллион киши қурғоқчиликдан азият чекади.
2000-2019 йилларда 1,4 миллиард одамнинг ҳаётини мураккаблаштирган қурғоқчилик қурбонлар сони бўйича табиий офатлар рейтингида сув тошқинидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Бугунги кунда Ернинг ҳарорати саноатдан олдинги даврга қараганда тахминан 1,2 даражага юқори. Кейинги исиш 2050 йилга бориб дунёнинг олти минтақасидаги 216 миллион киши ўз мамлакатларининг бошқа қисмларига кўчиб ўтишини англатади. Мутахассислар кўплаб минтақаларда ички иқлим миграция марказлари бундан ҳам эртароқ – 2030 йилгача шаклланиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Агар 2100 йилга келиб глобал ҳарорат саноатдан олдинги даражадан ўртача 3 даражага ошса, қурғоқчиликдан кўрилган йўқотишлар бугунги кунга нисбатан 5 баравар кўп бўлиши башорат қилинмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь