Дунёнинг энг кўп “подписчик”га эга одами маълум бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда 500 миллион обуначига эга бўлган биринчи одам бўлди. Бу ҳақда “Bleacher Report” хабар бермоқда

Маълум қилинишича, 36 ёшли футболчининг Instagram аккаунтида 261 миллион, Facebook’да 148 миллион, Twitter’да эса 91 миллион кузатувчиси бор.

 

Маълумот ўрнида, Роналду 2018 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида “Реал Мадрид”дан Италиянинг “Ювентус” клубига ўтган эди. Бунга қадар Криштиану Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва Португалиянинг “Спортинг” клубларида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Роналду Португалия Instagram Twitter Рони “Манчестер Юнайтед“ “Реал Мадрид“ “Ювентус“

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг