Дунёнинг “энг кир одами” чўмилганидан сўнг вафот этди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Эронда дунёнинг “энг кир одами” сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган шахс 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, умрининг катта қисмида, яъни 70 йилдан кўпроқ вақт давомида чўмилмаган Аму Ҳожи исмли шахс Эронда 94 ёшида вафот этган. Қизиқарли тарафи шундаки, у душ қабул қилганидан сўнг вафот этган.

Маълум бўлишича, у чўмилмаслик уни касалликдан ҳимоя қилишга ёрдам беришига ишонган. У тирноқларини тошга ўткирлаб, соқолини олов ёрдамида калталатган.

Шунингдек, 2013 йилда унинг ҳаёти ҳақида “Аму Ҳожининг ғаройиб ҳаёти” номли қисқа метражли ҳужжатли фильм суратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг