Дунёнинг энг кекса одами ўзгарди
Олам
−
05 Июль 2021
14451Пуэрто-Риколик Эмилио Флорес Маркес 113 ёшга тўлишига бир неча ҳафта қолганида энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records сайтида хабар берилган.
“Узоқ умр кўриш учун “муҳаббат мўл” бўлиши ва ғазаб бўлмаслиги керак”, деган унинг ўзи.
Маркес 1908 йил 8 августда Пуэрто-Риконинг шимоли-шарқий қисмида туғилган. Ундан ташқари оилада яна 10 нафар бола бўлган. Маркес болалигиданоқ отасига оилавий ферма ишларида ёрдам берган. Бундан ташқари, у оиланинг тўнғич ўғли сифатида укаларига ҳам ғамхўрлик қилган.
Маркес 75 йил оилали бўлган, унинг рафиқаси Андреа Перес 2010 йилда вафот этган. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бўлган. Ҳозир фарзандларидан иккитаси ҳаёт. Бундан ташқари, эркакнинг бешта набираси ва бешта эвараси бор.
Маълумот ўрнида, аввал сайёрадаги энг кекса одам 1908 йил 21 ноябрда туғилган руминиялик Думитру Комэнеску бўлган. У рекордни бир ойдан камроқ вақт ичида — 2020 йил 27 июнда вафот этгунга қадар ушлаб турган. Унинг ўлимидан сўнг Гиннеснинг рекордлар китоби Думитрудан уч ой олдин туғилган Маркес ҳақидаги далилларни олган.
LiveБарчаси