Дунёнинг энг катта самолёти энг узоқ парвозини амалга оширди

Технология

image

Жорий йилнинг 13 январь куни АҚШнинг Stratolaunch Systems компаниясига тегишли дунёдаги энг катта Roc (Stratolaunch Model 351) самолёти иккинчи синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда “3dnews” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт 13 январь куни эрталаб Калифорния жануби-шарқидаги Мохаве чўлида жойлашган аерокосмик портдан ҳавога кўтарилган ва олти соатдан кейин маҳаллий вақт билан 17:51 да ерга муваффақиятли қўнган. Stratolaunch вакилларининг сўзларига кўра, парвоз вақтида самолёт 6860 метр баландликка кўтарилган. 

Stratolaunch бош директори ва президенти Захари Кревор синовлар жадвалидаги муваффақиятни қайд этиб, компания кейинги босқичга жуда яқин эканлигини таъкидлади.

“Бизнинг ажойиб жамоамиз синов вақт жадвалида муваффақият қозонишда давом этмоқда ва уларнинг машаққатли меҳнати туфайли биз хавфсиз ажралиш ва биринчи гипертовушли парвоз синовларига ҳар қачонгидан ҳам яқинлашмоқдамиз. Биз бу йил олдинда нималар бўлишидан хурсандмиз, чунки биз мижозларимиз ва халқимиз учун гипертовушли парвоз синови хизматини онлайн тарзда тақдим этамиз”, дейди Захари Кревор ўз баёнотида. 

Маълумот учун, Rоc юк ташувчи самолёт бўлиб, унинг қанотларининг узунлиги 117 метрни ташкил этади. У жами 28 та ғилдирак билан таъминланган икки корпусли конфигурацияга эга. Унинг номи Синбад ҳақидаги афсонадаги ҳатто филни ҳам кўтара оладиган улкан қуш “Rоc” шарафига қўйилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

энг катта самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар