Дунёнинг энг катта круиз кемаси денгизга туширилди (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
11 Июль 2023
37377“Royal Carribian International” компанияси дунёдаги энг катта круиз (саёҳат кемаси)ни фойдаланишга топширди. Бу ҳақда CNN маълум қилди.
Дунёдаги энг йирик круиз бўлиши кутилаётган бу кема Финляндиядаги кемасозлик заводида қурилишини якунлади ва денгизга синов тариқасида биринчи марта чиқарилди. Унга “ Icon of the Seas” (“Денгизлар маъбудаси”) деб ном берилган. Кеманинг узунлиги 365 метр (деярли 1200 фут), тахминий оғирлиги 250 800 тоннани ташкил қилади. Бу афсонавий “Титаник” оғирлигидан 5 баравар кўп.
“Royal Carribian International” баёнотига кўра, кема ўзининг биринчи денгиз синовларини 22 июнь куни якунлади. У 2024 йил январь ойида Кариб денгизи сувларига сузиб чиқади ва 5610 йўловчи ҳамда 2350 экипаж аъзосини ўз бағрига сиғдира олади. Йўловчилар олтита рекорд даражадаги сув аттракционлари, еттита бассейн ва тўққизта жакузили ҳовузда дам олиши мумкин. Кема, шунингдек, дунёдаги энг катта денгиздаги аквапаркга эга.
“Биз уни оилавий таътил саёҳатлари учун мўлжалламоқдамиз. Ушбу кемани яратиш учун ҳайратланарли даражада кўп куч ва вақт сарфланди”, дейди компания президенти Майкл Бейли.
Шунингдек, “Icon of the Seas” “Royal Carribian International” компаниясининг суюлтирилган табиий газ билан ишлайдиган биринчи кемаси бўлиб, у компаниянинг тоза энергияга ўтишида яна бир қадамдир.
Круиз Финляндиянинг Турку шаҳридаги Европанинг етакчи кема ишлаб чиқарувчиларИдан бири бўлган “Meer Turku” кемасозлик заводида қурилмоқда. Бейлининг сўзларига кўра, кема 2024 йилги дебюти олдидан Кариб денгизи Қироллик флотига қўшилиш учун йўлга отланган.
Кема ҳақидаги шов-шувлар шу даражадаки, дастлабки сотувлар рекорд даражага етди.
“У биз шу вақтга қадар ишлаб чиқарган энг яхши маҳсулот”, дейди Бейли.
Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб “Icon of the Seas” бутун йил давомида Майамидан Шарқий ва Ғарбий Кариб денгизи бўйлаб етти кечалик сафарга чиқади.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси