Дунёнинг энг бой одами рафиқаси билан ажрашди

Олам

image

Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос хотини Маккензи билан ажрашганини расмийлаштирди. Бу ҳақда “The Seattle Times” хабар берди.

Ундаги маълумотларга кўра, никоҳнинг бекор қилиниши ҳақидаги расмий ҳужжатга Вашингтон штати Кинг округи судьяси имзолаган. Эндиликда Amazon компаниясининг 38,3 млрд долларга тенг 19,7 млн акциясини Безоснинг собиқ хотинига ўтказиш жараёнини бошлаш мумкин. Бу Маккензини дунёнинг энг бой аёлларидан бирига айлантиради. Маккензи хоним бойлигининг ярмини хайрия ишларига сарфлашини маълум қилган.

Маълумот учун, Жефф Безос ва унинг рафиқаси жорий йилнинг 9 январь куни ажрашиш ниятида эканликларини маълум қилганди. Улар 25 йиллик турмуши давомида 4 нафар фарзанд кўрган.

Amazon раҳбари мартида иккинчи йил кетма-кет Forbes журналига кўра, дунёнинг энг бой одами (131 млрд доллар) деб топилганди. Ўтган йили журнал Безосларнинг бойлигини 112 млрд долларга баҳолаганди. Бундан ташқари, Amazon капиталиацияси ўтган йили 1 трлн долларга етганди.

Безос Blue Origin аэрокосмик компаниясининг эгаси ҳисобланади. Шунингдек, Безослар Калифорния штатидаги Беверли Хиллз шаҳрида ҳам 12,9 млн долларлик кўчмас мулкка ҳам эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Жефф Безос

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг