Дунёнинг энг бой одами 82 ёшли аёл билан космосга учади

Олам

image
0:00
0:00
download

Amazon компаниясининг бош директори ва Blue Origin аэрокосмик компанияси асосчиси Жефф Безос 82 ёшли америкалик Уолли Фанкни жорий йил июль ойининг охирида ўзи билан бирга космосга учишга таклиф қилди. Бу ҳақда “ABC News” хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, Фанк 1961 йилда “Аёллар космосда” дастурида энг яхшиси бўлган. Таъкидланишича, дастур иштирокчиларидан ҳеч бири парвоз қилмаган. 

Безоснинг Instagram саҳифасида ёзишича, космосга саёҳат қилишни ҳеч ким Фанкдек кутмаган. Amazon асосчисининг таъкидлашича, Уолли Фанк у ва унинг укаси билан бирга фахрий меҳмон сифатида космосга учади.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 20 июлида Жефф Безос ўзининг “Blue Origin” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “New Shepard” ракетасида космик парвозни амалга ошириши режалаштирилган.  

Аввалроқ, Change.org сайтида деярли 80 минг киши Жефф Безосни космик парвоздан қайтмаслигини талаб қилган петицияни имзолагани ҳақида хабар бергандик.  


Мақола муаллифи

Теглар

Безос

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг