Дунёнинг энг бахтли давлатлари маълум бўлди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Жамият
−
20 Март
29188Бугун, 20 март куни “Wоrld Happiness Report 2024” нашри томонидан эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли мамлакат деб топилди.
Халқаро Бахт куни муносабати билан мутахассислар томонидан тузилган рўйхатдан 143 мамлакат ўрин олган бўлиб, биринчи ўринни Финляндия эгаллади. Ушбу мамлакат мазкур рейтингда етти йилдан бери пешқадамликни бой бермаяпти. Иккинчи ўринда Дания бўлиб, кучли учликни Исландия якунлаб берган.
Юқори ўнталикдан Швеция, Исроил, Нидерландия, Норвегия, Люксембург Швейцария ва Австралия давлатлари ўрин олган.
Марказий Осиё давлатларидан:
Ўзбекистон – 47-ўринда;
Қозоғистон – 49-ўринда;
Қирғизистон – 75-ўринда;
Тожикистон – 88-ўринда.
Бахтли мамлакатлар қаторида Россия 72-ўринда, Украина 105-ўринда қайд этилган. Шунингдек, МДҲ давлатларидан Молдова 71-ўринда, Арманистон 82-ўринда, Озарбайжон 101-ўринда кўрсатилган. Беларусь ҳамда Туркманистон рўйхатга киритилмаган.
Афғонистон эса 143-ўрин билан сўнгги поғонадан жой олган.
Маълумот учун, ушбу рейтингни шакллантиришда аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фуқаролик эркинликларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мамлакатдаги коррупция даражаси ҳисобга олинади.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь