Дунёни ўзгартирган пандемия: Хитой коронавирус тарқалишини уюштирган бўлиши мумкин
Олам
−
22 Сентябрь 2021
13986Янги COVID-19 коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган Хитойнинг Ухань шаҳридаги олимлар, ғорларда яшовчи кўршапалакаларга 2018 йилда модефикацияланган коронавирус юқтиришни режалаштирган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Таъкидланишича, олимлар COVID-19 тарқалиши ҳақидаги расмий хабарлардан 18 ой олдин ушбу лойиҳа учун 14 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши бўйича сўров юборишган.
Қайд этилишича, олимлар ҳайвонларнинг терисига коронавируснинг “янги кимерик бошоқли оқсилларини ўз ичига олган наноқисмлар”ни киритмоқчи бўлган. Буни Хитойнинг Юньнань провинцияси ғорларида амалга ошириш режалаштирилган. Қолаверса, одамларга осонроқ юқиши учун ирсий жиҳатдан ўзгартирилган кимерик вирусларни яратиш таклиф қилинган. Ухань олимлари, шунингдек, вируснинг инсон ҳужайраларига ўтишини осонлаштириш учун кўршапалаклар коронавирусига ўзгартиришлар киритмоқчи бўлган.
Маълумот учун, 2019 йил 31 декабрда Хитой расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмидаги Ухань шаҳрида номаълум касаллик эпидемияси бошлангани ҳақида хабар беришган. Шу билан бирга, биринчи ҳолатлар қандайдир тарзда маҳаллий денгиз маҳсулотлари бозори билан боғлиқ бўлган.
2020 йил 11 мартда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус янги коронавирус пандемия бошланганини эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь