Дунёдаги ягона рассом қўй ўғирлаб кетилди. Топганга мукофот бор

Бу қизиқ

image

Дунёнинг ягона расм чизувчи қўйи Жанубий Африкадаги санъат устахонасидан ўғирлаб кетилди, унинг эгаси қўйни топган шахсга 60 000 евро миқдорида мукофот таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, БААнский исмли рассом қўйнинг эгаси Жоанн Лефсон жониворнинг хавфсиз қайтарилиши учун 60 000 евро (тахминан 811 млн 320 минг сўм) миқдорида мукофот пули таклиф қилмоқда. 

“Ўғирлик режалаштирилган бўлиши мумкин, чунки БААнский саккизта қўй орасидан ягона ўғирлаб кетилгани. БААнский бир неча кундан кейин Буюк Британиядаги мижоз билан расм савдоси учун учрашиши керак эди”, дейилади хабарда.

Жоанн Лефсон БААнскийни топиш учун хусусий терговчиларни ёллади ва ўзининг истеъдодли қўйига қайта етишишни орзиқиб кутмоқда.

 У ОАВга берган интервьюсида шундай деди:

“У саккизта қўй орасидан тун ярмида ўғирлаб кетилди. БААнский – дунёдаги ягона расм чизувчи қўй эканини ҳисобга олсак, бу тасодифий эмас деб ўйлайман. Мен икки тажрибали хусусий терговчини ёлладим ва 50 000 фунт стерлинг мукофот эълон қилдим”.

Маълумот учун, БААнский чизган расмлар жуда қимматбаҳо бўлиб, ҳар бири 3 500 фунт стерлинггача сотилади. БААнский расм чизишни унга йўл кўрсатган аввалги рассом чўчқа – ПИГcассўдан ўргангани айтилади. ПИГcассо чизган расмлар таниқли шахслар, жумладан актёр Жорж Клуни томонидан харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк ҳайвонот боғида сақланадиган пингвинлар, жирафалар, ялқовлар, капибаралар ва бошқа ҳайвонлар чизган расмлар гала-аукционга қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот ўғирлаб кетилди рассом қўй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг