Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди. У  Бухоро амирлигида ҳам яшаган

Олам

image

Тожикистонда Ер юзидаги энг кекса аёл — Фотима Мирзоқулова вафот этди. Унинг ёши 127 да эди. Бу ҳақда Ашт тумани администрацияси хабар бермоқда.

Аёлнинг паспортида у 1893 йилнинг 13 март куни туғилгани қайд этилган. У икки марта турмушга чиққан ва саккиз фарзандни дунёга келтирган. Унинг 200 дан ортиқ невара, эвара ва чеваралари бор. У уч аср ва уч давлатда  — Бухоро амирлиги, собиқ иттифоқ ва мустақил Тожикистонда яшашга улгурди. 

Британиянинг Daily Mail нашри ёзишича, Фотима Мирзоқулова агар паспортидаги туғилгани кўрсатилган саналар тўғри бўлса, Ер юзидаги энг кекса аёл ҳисобланади. Аёлнинг ёшини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

498

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг