Дунёдаги энг катта оғизли аёл интернетни “портлатди” (видео)

Бу қизиқ

image

Аёллар орасида энг катта оғизга эга бўлган инсон сифатида рекорд ўрнатган америкалик Саманта Рамсделл яна ижтимоий тармоқларда одамлар эътиборини тортмоқда. Бу сафар у овқатни бир марта тишлашда юта олиши билан кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда “Metropoles” хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқдаги баъзи фойдаланувчилар ҳазил тариқасида унинг “стоматологи, албатта, ҳар сафар тишларини жуда яхши кўра олади”, дея ёзган. Бошқалар эса видеоларнинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиши мумкинлигига шубҳа билдирган.

Қайд этиш жоиз, Рамсделлнинг интернетдаги фаолияти 2019 йилда бошлаган ва ўшанда унинг атиги 300 га яқин обуначиси бўлган. У қўшиқ ҳамда ҳазил видеоларини жойлаштирган. Пандемия даврида эса унинг ижодий ва пародия видеолари, хусусан, оғиз имкониятларини намойиш қилгани жуда машҳурликка эришган.

Самантанинг айтишича, аввал бу ўзгачалик сабаб тушкунликка тушган, аммо охир-оқибат буни қабул қилиб, ўзига хослигини севишни ўрганган. Натижада унинг аудиторияси ярим миллиондан ошган.

Маълумот учун, Саманта Рамсделл АҚШ фуқароси бўлиб, у аёллар орасида энг катта оғиз эгаси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг оғзи баландлиги бўйича 6,52 сантиметрга чўзилади. Саманта оғзига бутун бир олма, бир нечта бургер ёки катта порция картошка фрини сиғдира олади.

У TikTok’да жойлаштирган комедик пародиялар ва қўшиқ пародиялари орқали машҳур бўлган. Интернетда машҳурликка эришишидан олдин эса у сотувлар бўйича менежер, қўшиқчи ва комик сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг айни пайтдаги энг баланд бўйли аёли Румейса Гелги (бўйи 215,16 см) ва энг паст бўйли Йоти Амгэ (бўйи 62,8 см) Лондонда жойлашган Savoy меҳмонхонасида учрашганди. Икки аёл ўртасидаги бўй фарқи 152,36 см бўлишига қарамай, улар бир-бири билан яхши чиқишган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг