Дунёдаги энг катта қора олмос рекорд суммага сотилди

Олам

image

Лондондаги ким ошди савдосида оғирлиги 555,55 карат бўлган нодир қора олмос “Энигма” 3 миллион 161 минг фунт стерлингга (4 миллион 292 минг 322 АҚШ доллари) сотилди. Бу ҳақда савдолар ўтказилган Лондоннинг “Sotheby's” аукцион уйи сайтида эълон қилинди.

“Харидор харид қилиш учун криптовалютадан фойдаланишни танлади”, деди Sotheby's Twitter постида.

Қайд этилишича, бу кимошди савдолари тарихидаги энг катта қирраланган олмосдир. У 2006 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Аукциондан кейин криптовалюта тадбиркори Ричард Херд ижтимоий тармоқларда “Энигма”ни айнан у сотиб олганини эълон қилган.

“Тўлов амалга оширилгандан сўнг ва эгалик ҳуқуқи қўлга киритилгандан сўнг, тош HEX.com олмос сифатида ребрендланади”, деган у.

Эътиборлиси, HEX.com у асос солган блокчейн платформасининг ҳаволасидир.

Тошнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб назариялар мавжуд, жумладан, у Ерга астероид билан тушган деган тахмин ҳам йўқ эмас. Қимматбаҳо тош - табиий олмоснинг энг қаттиқ шаклларидан бири бўлган карбонадодан. Карбонадолар жуда кам учрайди ва фақат Бразилия ва Марказий Африка Республикасида топилган. Уларда фақат метеоритларда учрайдиган минерал осборнит борлиги сабабли карбонадо коинотдан келган деб тахмин қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

олмос

Баҳолаганлар

517

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг