Дунёда миллиардерлар сони рекорд даражада кўпайди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, дунёдаги миллиардерлар сони ўтган 12 ой ичида 13 фоизга ўсиб, рекорд даражани қайд этди ва 3302 нафарга етди. Бундай маълумотлар UBS банкининг йиллик ҳисоботида келтирилган.

Банк баҳолашига кўра, ҳисобот даврида дунёда миллиардерлар сони 383 нафарга кўпайган, уларнинг умумий бойлиги эса 25 фоизга ошган. Турли мамлакатларда миллиардерлар сони ва уларнинг бойликлари ўсишидаги фарқлар сезиларли даражада бўлган. Жанубий Кореяда миллиардерлар сони 31 нафардан 52 нафарга етган, уларнинг жами бойлиги эса бир йил ичида 139 фоизга ошган. Чилида миллиардерлар сони кўпаймаган, лекин уларнинг бойлиги 80 фоизга ошган. Чехияда яна икки нафар миллиардер қўшилган, уларнинг бойлиги эса 60 фоизга кўпайган. Олтита давлатда миллиардерлар сони камайган. Улар орасида Саудия Арабистони ва Таиланд ҳам бор.

Бойлиги 1 млрд доллардан ортиқ бўлган шахсларнинг энг кўпи АҚШда истиқомат қилади – 1000 нафардан зиёд. 562 нафар миллиардер Хитойи фуқаролари, 211 нафар миллиардер эса Ҳиндистонда яшайди. Кучли бешликни мос равишда 193 ва 122 нафар миллиардер билан Германия ҳамда Россия якунлаб беради.

3302 нафар миллиардернинг катта қисми 50 млрд доллардан кам бўлган активларга эгалик қилади. 18 кишининг бойлиги 50 млрд доллардан 100 млрд долларгача баҳоланмоқда, қолган 19 нафариники эса 100 млрд доллардан ортиқни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда дунёда қарийб 1 миллион нафар доллардаги янги миллионер пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бу кунига ўртача 2,6 минг нафар янги миллионер дегани.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг