Дунёда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд яна янгиланди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари рекорд даражада кўпайганини маълум қилди. 

Ташкилот маълумотларига кўра, ушбу вақт мобайнида касаллар сони яна 4,3 миллионга кўпайган.

7-13 декабрь кунлари дунё бўйлаб 4 млн 329 минг 927 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган ва COVID-19 асоратлари оқибатида яна 75 минг 38 нафар бемор вафот этган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда аниқланган коронавирус ҳолатларининг умумий сони 73 миллиондан ошган, 1,6 миллион киши вафот этган. 

Инфекция юқтириш ҳолати бўйича АҚШ 17 млн 143 минг 779 нафар касал билан дунёда биринчи ўринда турибди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда Ҳиндистон (9 млн 932 минг 908), учинчи ўринда Бразилия (6 млн 974 минг 258) қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг